Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Райо Вальекано» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Райо Вальекано» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 1:5 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
«Барса» таркибида Лионель Месси учта гол уриб, хет-трик қайд этди. Ракитич ва Арда Туронлар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди. Мезбонлар таркибида битта жавоб голини Манушу 57-дақиқада киритди.
Шу таъкидлаш керакки, майдон эгалари биринчи бўлимда битта кам ва 67-дақиқада ҳам иккинчи футболчини четлатилиши туфайли 9та бўлиб ўйинни якунлашга мажбур бўлишди.
Мазкур ғалабадан кейин, Луис Энрике шогирдлари етакчиликни янаям мустаҳкамлаб олишди.
Испания чемпионати, 27-тур
Райо Вальекано – Барселона 1:5 (0:2, 1:3)
Голлар: 0:1 – 22 Ракитич, 0:2 – 23 Месси, 0:3 – 53 Месси, 1:3 – 57 Манушу, 1:4 – 72 Месси, 1:5 – 86 Туран.
Райо Вальекано – Хуан Карлос, Марин, Льоренте, Креспо, Тито, Итурра, Трасоррас, Эмбарба, Пити (Хони Монтьель, 56), Бебе (Амайя, 71), Манушу (Герра, 80).
Барселона – Браво, Серджи Роберто (Алеиш Видаль, 72), Пике, Маскерано, Матье, Ракитич (Туран, 66), Бускетс (Вермален, 77), Иньеста, Месси, Суарес, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Туран (78), Неймар (87).
Четлатиш: Льоренте (42), Итурра (67).
Manba:Uff.Uz